"ТОЛА" Фермер хўжалигининг шиори:


Иш кўплигию вақт йўқлигидан нолиманг,


Вақт кўплигию иш йўқлигидан қўрқинг.


Инсонни абгор қилувчи нарса - Бекорчиликдир.

PDF Печать E-mail

Наманган вилояти Уйчи туманидаги
«Тола» фермер хужалиги


     Уйчи туман ҳокимининг 2001 йил 30 апрель кунидаги№161-сонли қарорига асосан 31,0 гектар экин майдонида пахта ва ғаллага ихтисослашган холда 9 нафар ишчи билан капа тикиб“Тола” фермер хўжалиги иш бошлади.

      Хўжаликка 2003 йилда хосилдорлиги паст бўлган 33,0 гектар экин ер майдони қўшилиб, жами ер майдони 64 гектарга етди. Шундан ғалла майдони 27 га, пахта майдони 37 га ташкил этган.

      Президентимизнинг 2005 йилдаги ширкат хўжаликларини тугатиб, унинг негизида фермер хўжаликлари ташкил этилиши тўғрисидаги Фармонига асосланиб,хўжалик ўз ерини 101,6 гектарга, шундан экин майдони 92,6 гектарга кенгайтирилиб, ғалла майдони     38 га, пахта майдони 54,6 га ташкил этган холда ишловчилар сони 39 нафарга етказилди.

      Хўжаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун дастлаб барча техника воситалари ижарага олиб ишлатилган бўлса, хозирги кунда лизинг асосида сотиб олинган 2 та ТТЗ-100, 1 та
МТЗ-80,1 та Т-28, 1 та Т-4Азанжирли трактор, 1 та К-701 хайдов тракторлари мавжуд. Уларга масъуллар бириктирилиб, йилда 2 маротаба техник кўрикдан ўтазилади.

      Шунинг билан биргаликда қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган арава тиркамаси, чигит экиш мосламаси (сеялкаси), ғалла экиш  мосламаси (сеялкаси), мола, борана, ўқариқ олиш, ер текислаш, бошқа барча ишлов бериш мосламаларига эга.

      Фермер хужалигининг дала шийпони  2005 йилда  мукаммал (капитал) таъмирланиб, фермер хўжалиги раҳбари хонаси, маънавият ва маърифат  хонаси, ишловчи аёл ва эркаклар учун алоҳидадан кийиниш-ечиниш хоналари, овқатланиш хонаси, ошхона ташкил этилди.Шу билан биргаликда 80 бош қорамолга мўлжалланган молхона қурилди. Бунинг учун 400 миллион сўм маблағ сарфланди.Мавжуд фермер хўжалигида фаолият юритаётган ишчи ва мавсумий ишчи ходимларга шароит яратиш мақсадида дала шийпони табиий газ тармоғига уланган ва тоза ичимлик суви билан таъминланган.

      Шу билан биргаликда 2010 йилдан бошлаб ўз сохасини кенгайтиришни режалаштириб, ўз маблағи хисобидан  паррандачилик, яъни товуқ ва ўрдаклар боқиладиган 200 бош паррандага ихтисослаштирилган товуқхона барпо этди. Фермер хўжаликда тажриба учун аввалига 2 бош қуённи бокилди. Шундан сўнг бир йил мобайнидақуёнлар сони 80 бошга етди. Шуларни хисобга холда фермер хўжаликни тормоғини кенгайтириш мақсадида 5 бош қорамол боқилиб, хозирда корамоллар сони 30 бошга етди.

 
Travel Turne Tranzito